Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бюджет тизимидаги камчиликлар сунъий интеллект орқали бартараф этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 23 июл куни Ҳисоб палатасининг фаолияти ҳамда ижро тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.
Қайд қилинишича, Ҳисоб палатасининг бу йил 6 ойда ўтказилган аудит тадбирлари натижасида 5 триллион 600 миллиард сўм самарасиз бюджет харажатлари қисқартирилган, бюджетга 5 триллион сўм қўшимча тушум имконияти аниқланган. «Масофавий аудит» ахборот тизими орқали 4 триллион сўмлик камчиликлар бартараф этилган.
Тақдимотда энди тизимга сунъий интеллектни жорий қилиб, камчиликларни келтириб чиқараётган омилларни бартараф этиш вазифаси қўйилди.
Ўтган йили 12 та вазирликда молиявий назорат бўйича ташкил қилинган ситуацион марказларнинг кўрсаткичлари қайд этилиб, бу тизим жорий йилда яна 10 та вазирлик ва идорага кенгайтирилиши белгиланди. Шу билан бирга, бюджет ташкилотларида ички аудит ва ички назорат тизимларини такомиллаштириб, Ҳисоб палатаси билан ахборот алмашувини кучайтириш бўйича топшириқ берилди.

Президент фармонига асосан, давлат аудити халқаро стандартлар даражасига чиқарилмоқда. Ҳисоб палатаси ходимлари бир йил давомида халқаро аудиторлар билан биргаликда ишлаб, тажриба тўплади. Натижада ташқи қарз ҳисобидан бўлаётган лойиҳалар халқаро мезонлар асосида аудитдан ўтказилмоқда. Бундай тартибни лойиҳаларнинг илк босқичларидан бошлаш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.
Ҳисоб палатасига «Халқ назорати» платформасини барча ҳудудларда йўлга қўйиш топширилган эди. Тақдимотда мутасаддилар бу борада бошланган ишлар ва зарур чора-тадбирлар тўғрисида ахборот берди. Бу тизим орқали қурилиш, инфратузилма, коммунал хизматлар, энергия таъминоти, транспорт, йўл, экология каби соҳалардаги муаммолар бўйича хабар берилади. Уларни ҳал қилиш учун порталга барча вазирлик, идора ва ҳокимликлар уланади.
Ҳозирги кунда бу дастурни сунъий интеллект асосида такомиллаштириш, вертикал назорат тизимини йўлга қўйиш, колл-марказлар ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Давлат раҳбари мутасаддиларга ижро интизомини мустаҳкамлаш, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва тежамкорликни таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.
Мавзуга оид
07:18 / 09.05.2026
Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан учрашди
12:22 / 25.03.2026
Давлат бюджетининг 2025 йилдаги ижроси. Дефицит – 39 трлн сўмгача қисқарди
21:00 / 11.01.2026
«Менинг мактабим» лойиҳасида овоз бериш босқичи бошланди
14:24 / 08.01.2026