Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода электр токи уриши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
Эркаклар мўрини кўтаришга уринганида беҳосдан электр симларига тегиб кетган.
Бухоро вилояти, Бухоро тумани, Шейхонча маҳалласида 2 киши электр токи уриши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда туман прокуратураси Kun.uz’га хабар берди.
Бахтсиз ҳодиса 19 июл куни тунда содир бўлган. Шейхонча маҳалласидаги якка тартибдаги тадбиркорга тегишли нонвойхона ишчилари қўлбола усулда ясалган мўрининг жойини ўзгартиришга уринган. Улар мўрини юқорига кўтаришга ҳаракат қилган, шунда мўри 3,5 метр баландликдаги юқори кучланишдаги электр симига тегиши оқибатида 4 нафар эркакни ток урган. Улардан икки нафари тан жароҳати оқибатида ҳодиса жойида вафот этган. Қолган икки нафари тан жароҳати олиб, шифохонага етказилган. Жабрланганларнинг исми-шарифи таҳририятга маълум.
Ҳолат бўйича ҳалок бўлган фуқаролар мурдаси суд тиббий экспертиза кўригидан ўтказилган ҳамда шифохонага ётқизилганларга судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Бухоро тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
20:00 / 05.06.2026
Тўрт боланинг “бошини еган” электромопедми ёки?.. - Пахтачидаги фожиа тафсилотлари
18:02 / 02.06.2026