Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди
Катта Жанубий Фарғона каналида оқ кўпиклар пайдо бўлди, сув таркибида нитрит ва нитрат тузлари, ишқор ва бўёқлар борлиги аниқланди.
Фото: Ўзгидромет / Булоқбоши тумани ҳокимлиги
Андижон вилояти, Булоқбоши тумани, Ширмонбулоқ ҳудудидаги канал трикотаж-тикув фабрикаси томонидан ифлослантирилгани маълум бўлди.
Булоқбоши тумани ҳокимлиги хабарига кўра, туман ҳудудидан оқиб ўтувчи катта Жанубий Фарғона каналида 26 июл куни эрталаб сув юзасида кўпиклар пайдо бўлган.
«Ушбу ҳолат бўйича дарҳол Санэпидқўм Булоқбоши тумани бўлими томонидан белгиланган тартибда сув намуналари олинди ва лаборатория таҳлиллари учун юборилди», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ҳолат вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, канал кўпикланиб кетгани ҳақидаги лавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалгач, Экология қўмитаси ходимлари томонидан текширув ишлари олиб борилган.
Текширувлар натижасида канал сувининг физик ва кимёвий таркиби ўзгаргани аниқланган. Бунга сабаб сифатида трикотаж-тикув фабрикаси матоларни қайта ишлаш учун сарфлаган сувни каналга оқизгани кўрсатилган. Оқибатда сувнинг кўриниши ва таркиби ўзгарган. Сув таркибида нитрит ва нитрат тузлари, ишқор ва бўёқлар борлиги аниқланган. Фабрика номи хабарда келтирилмаган.
Таъкидланишича, Экология қўмитаси масъул ходимлари томонидан муаммо бартараф этилган.
Мавзуга оид
23:01 / 24.12.2025
ОЧЛ-2. «Андижон» бирор марта ғалаба қозонмади ва гуруҳда қолиб кетди
12:21 / 22.12.2025
Андижонда бозор растаси қулади (видео)
22:08 / 13.12.2025
Андижон ва Самарқандда кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди
08:25 / 11.12.2025