Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда маҳбусларни вақтинча сақлаш ҳибсхонаси раҳбари ишдан бўшатилди
Омбудсман томонидан ўтказилган мониторингда айрим маҳбусларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари қайд этилган эди.
2025 йил март ойида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, омбудсман Феруза Эшматованинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Избоскан тумани ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасидаги (ВСҲ) шароитларни ўрганиб, қатор камчиликларни аниқлаган эди.
Жумладан, ҳибсхонада санитария-гигиена ва моддий-техник таъминотга оид жиддий камчиликлар, канализация тизими билан боғлиқ муаммолар борлиги ва айрим маҳбусларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари қайд этилган.
Омбудсман томонидан ушбу ҳолатлар бўйича Андижон вилояти ички ишлар бошқармасига камчиликларни бартараф этиш ва тегишли чоралар кўрилиши сўралди.
Маълум қилинишича, мониторинг якунларига кўра, 6 нафар ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланган ва уларга интизомий чоралар қўлланган. Жумладан, 1 нафар ходим Интизомий кенгаш муҳокамасига қўйилган, 2 нафар ходимга танбеҳ, 2 нафарига эса ҳайфсан интизомий жазолари берилган. ВСҲ раҳбари эса ички ишлар органларидан ўз аризасига кўра бўшатилган.
Таъкидланишича, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлар бошланган бўлиб, уларнинг тўлиқ ҳал этилиши бўйича омбудсман доимий назорат олиб боради.
Мавзуга оид
17:51 / 12.06.2026
Ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилган Қарши ҳокими ўринбосари жазоланди
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28 / 11.06.2026
Андижондаги поликлиникада фожиа: 4 киши вафот этди
22:12 / 06.06.2026