Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқ қилиш қисман чекланди
Қайд этилишича, ёвуз ниятли шахслар Telegram ва WhatsApp мессенжерларидан товламачилик ҳаракатларини амалга ошириш, қўпорувчилик ва террорчилик фаолиятига жалб этиш учун фойдаланишмоқда.
Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқ қилиш қисман чекланди, деб хабар қилди Роскомнадзор.
"Жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида ушбу мессенжерларда қўнғироқларни амалга оширишни қисман чеклаш чоралари кўрилмоқда", — дейилади хабарда.
Россия рақамлаштириш вазирлигининг аниқлик киритишича, бу фирибгарлар томонидан амалга ошириладиган қўнғироқлар сонини камайтиришга ёрдам беради, мессенжерларнинг бошқа функциялари чекланмайди.
Таъкидланишича, мессенжерлар раҳбарияти Россия қонунчилиги талабларини бажарган тақдирда овозли қўнғироқлар функцияси қайта тикланади.
Қайд этилишича, ёвуз ниятли шахслар Telegram ва WhatsApp мессенжерларидан товламачилик ҳаракатларини амалга ошириш, қўпорувчилик ва террорчилик фаолиятига жалб этиш учун фойдаланишмоқда.
Мавзуга оид
18:47 / 29.06.2026
ВКонтакте, ФСБ ва Telegram. Павел Дуровнинг ҳаёт йўли
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
08:36 / 12.05.2026
Telegram орқали алданган бухгалтер фирибгарларга 1 млрд сўм ўтказиб берди
18:35 / 05.05.2026