Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбек талабалари Гиннес рекордини янгиламоқчи
Маълумот берилишича, 2023 йилда Ҳиндистонда 1 459 нафар ўқувчи бир вақтда мини‑робот ясаган.
Фото: Видеодан кадр
18 август куни “Янги Ўзбекистон” боғида 2 000 нафар ёш муҳандис бир вақтда 2 000 та роботни йиғиб, ишга туширади. Бу ҳақда Президент администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Ҳилола Умарова маълум қилди.
Қайд этилишича, талаба-ёшлар бу иши билан Гиннес рекордлар китобига кириши кутилмоқда.
“Тадбирда пойтахтимиздаги ва республиканинг турли ҳудудлардан келган минглаб ёшлар иштирок этади. Улар орасида Президент мактаблари ўқувчилари, имконияти чекланган ёш муҳандисларимиз ҳам бор”, деб ёзди у.
Маълумот берилишича, 2023 йилда Ҳиндистонда 1 459 нафар ўқувчи бир вақтда мини‑робот ясаган.
“Ёшларимиз бу кўрсаткичдан юқорига чиқишни режалаштиряпти. Бу воқеа — ёш муҳандисларимизнинг кучи, бирдамлиги ва келажакка ишончи рамзи бўлади”, деб таъкидлаган Ҳилола Умарова.
Мавзуга оид
18:04 / 03.11.2025
Айфон нархига “ақлли ит”: Хитойда Rover X1 робот ити тақдим этилди
19:23 / 31.07.2025
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига янги раҳбар тайинланди
17:13 / 14.07.2025
Ҳилола Умарова вазирликдан кетди. У энди ПА раҳбарига ўринбосар бўлди
09:22 / 23.05.2025