Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Starlink интернети 2026 йилда ишга тушиши кутилмоқда
13 августдан бошлаб Қозоғистонда Starlink сунъий йўлдош интернети расман ишга тушди.
Фото: Pierre Crom / Getty Images
Илон Маскка тегишли SpaceX компаниясининг Starlink сунъий йўлдош интернет хизмати Ўзбекистонда 2026 йилдан бошлаб ишга тушиши кутилмоқда. Бу ҳақдаги маълумот билан Starlink сайтида танишиш мумкин.
Унда хизматнинг ишга тушиш муддати 2026 йил деб кўрсатилган.
13 августдан бошлаб Қозоғистонда Starlink сунъий йўлдош интернети расман ишга тушди.
«2025 йил 13 августдан бошлаб Starlink компанияси Қозоғистон Республикаси ҳудудида сунъий йўлдош интернети хизматларини тақдим этишни расман бошлайди. Бунинг натижасида мамлакат аҳолиси SpaceX компаниясига тегишли Starlink паст орбитали сунъий йўлдошлари тармоғи орқали юқори тезликдаги ва ишончли интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади», деб хабар берди Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги.
Илон Маск томонидан асос солинган SpaceX таркибига кирувчи Starlink компанияси технологияси ҳатто энг чекка ва бориш қийин бўлган ҳудудларда ҳам барқарор уланишни таъминлайди.
Мавзуга оид
13:42 / 31.03.2026
Ўзбекистонда 2026 йил бошида қандай автомобиллар сотилди?
13:09 / 31.03.2026
2025 йилда Ўзбекистонда реал иш ҳақининг ўсиши тезлашди
21:06 / 27.03.2026
Ўзбекистон 2026 йилда сунъий йўлдош интернетини ишга туширишга тайёрланмоқда
15:37 / 25.03.2026