Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонлик Таиландда ушланиб, Ўзбекистонга депортация қилинди
Интерпол Тошкент ва Бангкок Миллий марказий бюроларининг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида Интерпол каналлари орқали халқаро миқёсда қидирув эълон қилинган айбланувчини депортация қилиш масаласи ҳал этилди.
Фото: INTERPOL
Ислом Каримов номидаги халқаро аэропорт ҳудудида Миллий марказий бюро ходимлари томонидан Таиланд Қироллигидан депортация қилинган Ўзбекистон фуқароси X.K. ушланди, деб хабар берди Ўзбекистондаги Интерпол Миллий марказий бюроси.
Хабарга кўра, у Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, айбланувчи чет элга қочиб, терговдан яширинган ва халқаро қидирувга эълон қилинган.
“Интерпол каналлари орқали Таиланд ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан мувофиқлаштирилган ҳамкорлик ҳаракатлари натижасида, қидирувдаги шахс Таиланд ҳудудида ушланди ва кейинги тергов тадбирларини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикасига депортация қилинди”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:03 / 19.03.2026
Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
11:44 / 12.03.2026
Ҳўрмуз бўғози ҳудудида учта фуқаролик кемасига ҳужум қилинди
16:18 / 21.02.2026
Хитой дронларни Россияга Таиланд орқали етказиб беришни бошлади
16:06 / 09.02.2026