Ўзбекистон | 19:58 / 20.08.2025
5367
1 дақиқада ўқилади

Саида Мирзиёева Қирғизистон президенти Администрацияси раҳбари билан учрашди

Икки мамлакат президент Администрациялари яқин ҳамкорликда иш олиб боришига келишиб олинди.

Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva

Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қирғизистон президенти Администрацияси раҳбари – Вазирлар Маҳкамаси раиси Адилбек Қасималиев билан учрашди.

“Мамлакатларимизни бирлаштириб турадиган энг асосий жиҳат — бу минтақада ҳамкорлик ва қўшничиликни мустаҳкамлашга қаратилган умумий интилишдир.

Марказий Осиё — қўшнилар бир-бирини қўллаб-қувватлайдиган умумий уйимиздир ва бунга етакчиларимизнинг оқилона сиёсатлари туфайли эришилди.

Очиқ чегаралар, қўшма иқтисодий лойиҳалар, сувдан фойдаланиш масалаларини ҳал этиш — бизда умумий мавзулар жуда кўп.

Президентларимиз томонидан эришилган келишувларни тўлиқ амалга оширишда Президент Администрациялари яқин ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олдик”, деб ёзди Мирзиёева Telegram'даги каналида.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид