Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФҚБ агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказди
Жон Болтон 2018 йил апрелда Трампнинг маслаҳатчиси этиб тайинланган, 2019 йил сентябрда лавозимидан бўшатилганди.
Фото: Reuters
ФҚБ Доналд Трампнинг биринчи маъмуриятида миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи сифатида фаолият олиб борган Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказди.
ФҚБ директори Кэш Пател X тармоғида «Ҳеч ким қонундан устун эмас», деб ёзди.
Америка ОАВ тинтувга айнан Пател томонидан рухсат берилганини ёзмоқда.
Жон Болтон 2018 йил апрелда Трампнинг маслаҳатчиси этиб тайинланган, 2019 йил сентябрда лавозимидан бўшатилганди.
Болтон 2020 йилда мемуарларини чоп эттирган, Трамп собиқ маслаҳатчиси махфий маълумотларни ошкор қилиши мумкин деган иддао билан уларнинг чоп этилишини тақиқлашга уринганди.
Мавзуга оид
12:57 / 18.10.2025
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон судда айбини тан олмади
14:24 / 17.10.2025
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Болтонга жиноий айблов қўйилди
17:05 / 04.08.2024
“Ундан ҳатто президентлар ҳам қўрққан” – ФҚБни ўлгунича бошқарган шахс
21:34 / 26.07.2024