Жаҳон | 22:21 / 22.08.2025
3121
1 дақиқада ўқилади

Европада Ғарбий Нил ва чикунгуня вируслари кенг тарқалмоқда

Европада чивинлар орқали юқадиган касалликлар тарқалиши рекорд даражага етиши мумкин, деб хавотир билдирмоқда Европа соғлиқни сақлаш органлари.

Фото: Canva

Европа касалликларни профилактика ва назорат қилиш маркази (ECDC) маълумотларига кўра, қитъада чивинлар фаоллиги мавсуми борган сари давомли ва жадал тус олмоқда. Қайд этилишича, бу ҳарорат кўтарилиши, қиш фаслининг илиқ келиши ва ёғингарчилик режимининг ўзгариши билан боғлиқ.

Маълум қилинишича, 2025 йилда Европа ҳудудида чикунгуня вируси юқиши билан боғлиқ 27та ҳолат қайд этилган — бу қитъа учун рекорд кўрсаткич. Бундан ташқари, Ғарбий Нил вирусини юқтириш билан боғлиқ 335та ҳолат аниқланган.

ECDC яқин ҳафталарда вирус юқтириш ҳолатлари яна ўсишини тахмин қилмоқда.

Чикунгуня вируси ташувчиси бўлган Aedes albopictus чивинлари Европанинг 16та мамлакатида аниқланган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид