Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда икки туп арчани илдизи билан суғуриб олган шахсга қарийб 16 млн сўм жарима солинди
Жиззах вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги рейд давомида ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди.
Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси
Рейд давомида Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи фуқаро Й.Ж. Жиззах сув омбори ҳудудида иккита арча дарахтини илдизи билан суғуриб олгани маълум бўлди.
Бу ҳаракат “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун талабларини бузиш ҳисобланади. Ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддасига асосан баённома тузилди.

Унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида (9,3 миллион сўм) жарима белгиланди, шунингдек, табиатга 7,5 млн сўм зарар етказилгани маълум бўлди. Иккала тўлов ҳам давлат ҳисобига тўлиқ ундирилди.
Мавзуга оид
08:39 / 18.03.2026
Жиззахда кластер фермерларни “ютиб юборяпти” - ҳисоб ҳозирча 195:0
18:06 / 17.03.2026
Жиззах ва Андижонда ЙПХ ходимлари қўлга олинди
17:47 / 17.03.2026
Жиззахдаги хусусий боғчада бассейнга чўкиб ўлган бола иши бўйича ҳукм ўқилди
20:37 / 16.03.2026