Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда
Дам олиш кунларидаги қулай ҳарорат фонидан сўнг, душанбадан ҳаво яна исий бошлайди. Ҳарорат +36…+39 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда +40 даражагача кўтарилади.
Ўтган дам олиш кунлари кузатилган қулай ҳарорат фонидан сўнг, душанбадан бошлаб Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Иш ҳафтаси давомида ҳаво +36…+39 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +40 даражагача исийди. Ушбу кунларда республика ҳудуди бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво қайд этилади.
Шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳрида ҳаво очиқ ва қуёшли бўлади. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кундузи +36…+39 даража, кечаси +21…+24 даража бўлади.
Мавзуга оид
08:49 / 30.06.2026
Ўзгидромет: июл ойида Ўзбекистонда кучли иссиқлар кутилмоқда
15:36 / 29.06.2026
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда
12:27 / 26.06.2026
Ҳафта охирида ўзгарувчан ҳаво кузатилади
20:01 / 22.06.2026