Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пицца ташувчиликдан бизнесменликкача: покистонлик муҳожир қандай қилиб АҚШда 270 та ресторан очганди?
1991 йилда Надим Бажва Покистондан АҚШга кўчиб келди. Индианадаги коллежда ўқиётганида, у бир нечта ишда ишлаган, жумладан, Papa John’s ресторанлар тармоғида пицца етказиб берувчи курьер бўлиб ишлаганди. У ерда Надим соатига 4,25 доллар ишлаб топган. 34 йил аввал пицца ташиган покистонлик муҳожир бугун 58 ёшда ва 270 дан ортиқ ресторан эгаси ҳисобланади.
Фото: Getty images
Қисқа қилиб айтганда у ўз “fast food” империясига асос солди. Бажва ҳозирда Шимолий Америкадаги Papa John’s компаниясининг асосий эгаси бўлиб, бутун мамлакат бўйлаб 270 дан ортиқ овқатланиш шохобчасига эгалик қилади.
Иммиграцион муваффақият
Бажванинг муваффақиятга эришиш йўли осон эмас эди. Йигирма ёшнинг бошида у оиласидан биринчи бўлиб Қўшма Штатларга кўчиб ўтди ва у ерга келганида кўп қийинчиликларга дуч келди.
“АҚШга келишим, аслида, бу менинг биринчи парвозим эди. Мен илгари ҳеч қачон учмаганман”, дейди Бажва. “Самолётга эндигина киришим, бу ерга ёлғизлик билан келган тўлиқ парвоз эди, жуда кўп ташвиш эди. Лекин мен буни амалга оширишга қарор қилдим.”
Унинг сўзларига кўра, у қандайдир маданий шокни бошдан кечирган ва мулоқотда қийналган, чунки у ўша пайтда инглиз тилини яхши билмас эди. “Баъзида сиз оилангиздан узоқда бўлганингизда ва ёлғиз қолганингизда ... бу жуда ва жуда қийин”, дейди Бажва.
Университетдаги харажатларини қоплаш учун Бажва бир нечта ишда ишлашга мажбур эди. “Биринчи ёзимда мен учта иш қилдим ... нонушта пайтида идишларни ювдим, тушдан кейин пицца етказиб бердим ва Taco Bell’да ишладим”, деди Бажва СНБСга берган интервьюсида.
Бажва тезда курьерликдан Papa John’s нинг офис ходимлари сафига қўшилди. 1996 йилда университетни тамомлагач, у етказиб берувчиликдан ҳудуд бошқарувчиси лавозимига ўтказилди. Дипломли бўлгач Бажва бир нечта корпоратив ролларга ариза қолдирди, турли ваканцияларга қизиқди.
“Мен баъзи ишларга ариза топширдим ва хаёлимда корпоратив ишга киришмайман деб умид қилгандим, лекин синаб кўрмоқчи бўлдим, чунки буни ҳам бошимдан ўтказишим керак эди”, - дейди у. “Мен ҳеч қачон мурожаат қилмаганимдан афсусланишни хоҳламадим, чунки бутун умр корпоратив секторга бораман деб орзу қилгандим. Аммо мен [корпоратив] иш топгани борганимда, [Papa John’sʼда] ишлаётганимдан кўра кўпроқ маош оладиган иш топа олмадим”, дея хотирлайди Бажва.
Шу сабабли у пицца бизнесида қолишга қарор қилди ва ўзининг маҳсулоти бўлишидан олдин бир нечта пицца дўконларини ишга туширди.
2002 йил июль ойида оиласининг қўллаб-қувватлаши ва банк кредитлари ёрдамида Бажва Оҳаё штатининг Шарқий Ливерпул шаҳрида ўзининг биринчи Papa John’s пицца дўконини очди.
“Мен эскирган ускуналарни жуда арзон нархда сотиб олдим ва ўша пайтда мен тўлаган пулимнинг ярмига дўкон қурдим, чунки мен кўп меҳнатни ўзим қилдим. Менинг бутун фикрим иложи борича камроқ пул билан очиш ва пулни маркетингга сарфлаш эди”, - дейди Надим.
Унинг сўзларига кўра, унинг биринчи дўконини қуриш нархи тахминан 150 минг долларни ташкил этган.
Хато эвазига жиддий сабоқлар
Бажва баъзи муҳим хатолар туфайли бир неча сабоқ олди. Ўзининг биринчи ресторанини очишдан олдин, Бажва дўконнинг тантанали очилиши ҳақида хабар беришга катта эътибор қаратди.
“Мен жуда кўп маркетинг қилдим ва биринчи кун йиғилганларнинг ярми тартибсизлик бўлгани учун чиқиб кетишди. Жуда кўп одам пайдо бўлди, чунки мен жуда кўп реклама қилдим ва одамларни пицца тайёрлашга ўргатишдан кўра кўпроқ рекламага пул сарфлаган эдим. Кейин очилишдан олдин ишга тайёр бўлиш қанчалик муҳимлигини билиб олдим”, дейди Бажва.
Биринчи жой очилганидан кейин олти ой ичида, Бажва дўкон даромади прогнозлардан юқори эканини кўрди ва тез яна бир нечта жой очишга киришди.
“Икки дўкондан сўнг, муаммо йўқ, деб ўйладим. Шундан сўнг дарҳол яна учтасини очдик ва тахмин қилинг, атрофимда яхши жамоа йўқ эди ва кейин биз кураша бошладик”.
Шундай қилиб, пиццачи ва унинг жамоаси орқага қадам ташлаб, яна кенгайтиришга ҳаракат қилишдан олдин ишни қилувчи жамоа бор-йўқлиги текшириш кераклигини тушунди.
Бажванинг сўзларига кўра, бизнес муваффақиятида унинг тепасида турган одамнинг характери ҳам муҳим. Сиз камтар бўлишингиз керак, чунки сиз ҳамма нарсага эришдим деб ўйлашни бошлаганингиздан сўнг, сизнинг таназзулингиз бошлангани тайин бўлади, дейди у.
2024 йилда Bajco Group Papa John’s International билан 2028 йилгача 50 та янги ресторанни ривожлантириш бўйича шартнома имзолади. Бажванинг айтишича, унинг мақсади 500 та ресторан очишга эришиш.
Мавзуга оид
21:10 / 20.11.2025
Ўзбекистонга Полша бизнес доираларидан иборат делегация ташриф буюради
09:24 / 06.11.2025
Дунё рекордига яқин: 1200 йилдан ортиқ фаолиятга эга компаниялар
18:29 / 16.10.2025
“Фақат овқат эмас, ноҳақликларни ҳам кўтаришга мажбурмиз”: официантлар ҳаётида бир кун
15:19 / 13.10.2025