Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта охирида ҳарорат пасая бошлайди
Шанба куни ҳарорат +30…+39 даража атрофида бўлади. Якшанбадан ҳудудларда ҳаво салқинлаша бошлайди, ҳарорат +25 даражагача тушиши мумкин. Кейинги ҳафта бошида ҳам Ўзбекистонга салқин ҳаво кириб келиши давом этади.
Якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳарорати пасая бошлайди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Жума ва шанба кунлари республиканинг катта қисмида қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати +30…+35 даража атрофида, жанубда кундузи +37…+39 даражагача бўлади.
Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Кундузги ҳарорат +20…+25 даражагача пасаяди.
12 сентябр куни кундузи шимолда ва чўл ҳудудларда, дам олиш кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Якшанба куни ҳаво ҳарорати кундузи +25…+30 даражадан, жанубда +33…+35 даражадан юқори бўлмайди.
Тошкент шаҳрида ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади, 10–12 метр/сониягача кучайиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати жума куни +33…+35 даража, шанба куни +31…+33 даража, якшанба куни +27…+29 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +16…+19 даража бўлади.
Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудудига салқин ҳаво кириб келиши давом этади. Ҳаво ҳарорати кечалари +10…+15 даражагача, кундуз кунлари +20…+25 даражагача пасаяди. Республиканинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.