Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида 109 нафар бола заҳарланиш туфайли шифокор назоратига олинди
Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон, Пискент ва Бўка туманларидаги боғчаларда болалар овқатдан заҳарланди.
Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон, Пискент ва Бўка туманларидаги боғчаларда болалар овқатдан заҳарланди. Айни пайтда Қуйи Чирчиқ туманида 12 нафар, Оққўрғон туманида 97 нафар бола шифокорлар назоратида бўлиб, уларнинг саломатлиги барқарор. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, 25 сентябр куни Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова, вазир ўринбосари Азизбек Турдиев мазкур ҳолатларни шахсан ўрганиш мақсадида Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон, Пискент ва Бўка туманларидаги мактабгача таълим ташкилотларида бўлди. Ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий ҳокимлик масъуллари билан ҳамкорликда боғчаларнинг айни вақтдаги ҳолати, ошхоналардаги мавжуд шароитлар кўздан кечирилди. Боғча раҳбарлари, тарбиячилар билан мулоқот қилинди.
Таъкидланишича, Қуйи Чирчиқ туманида 12 нафар, Оққўрғон туманида 97 нафар бола шифокорлар назоратида, уларнинг саломатлиги барқарор.

«Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда эҳтиёт чораси сифатида Пискент ва Бўка туманларидаги боғча тарбияланувчилари навбати билан шифокорлар назоратидан ўтказилмоқда. Ҳозиргача болалар соғлиғига жиддий хавф соладиган ҳолатлар аниқланмаган», дейилади хабарда.
Хабарга кўра, юзага келган ҳолат ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан назоратга олинган ва тергов жараёнлари бошланган.
Мавзуга оид
09:05 / 12.06.2026
120 минг долларлик қалбаки пулни сотишга уринганлар қўлга олинди
12:53 / 11.06.2026
Машинада унутиб қолдирилган боғча боласи димиқиб вафот этди. Бу Қашқадарёда бир йил ичидаги иккинчи шундай ҳодиса
10:30 / 10.06.2026
Тошкент – водий йўлининг бир қисмида максимал тезлик пасайтирилди
09:00 / 10.06.2026