Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳар бир маҳаллада фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чоралари тарғиб этилади
Президент Шавкат Мирзиёев фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди.
Қайд қилинишича, соҳада 30 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилингани билан ҳалигача фавқулодда вазиятлар муҳофазаси бўйича комплекс дастур йўқ. Бундан 16 йил олдин қабул қилинган «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги қонун ҳам эскирган.
Шу боис, фавқулодда вазиятларни олдиндан баҳолаб, тезкор ва проактив ишлайдиган тизим яратиш вазифаси қўйилган. Тақдимотда мутасаддилар шу борадаги таҳлил натижалари, мавжуд муаммолар ва таклифларини баён қилди.
Ҳозир фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича профилактика ишлари асосан давлат идораларида амалга ошириляпти. Лекин бундай ҳолатларнинг 70 фоиздан ортиғи аҳоли хонадонларида носоз, муддати ўтган газ ва электр жиҳозларидан фойдаланиш, хавфсизлик маданиятига риоя қилмаслик оқибатида юзага келяпти. Шунинг учун тизим ишини маҳаллаларда ташкил этиб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, хавфсизлик маданиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар билан ҳар бир маҳалла, ҳар бир кўча ва хонадонни қамраб олиши зарурлиги таъкидланди.

Соҳада рақамли технологиялар ва замонавий техник воситалардан фойдаланиш даражаси анча паст, бу борадаги ишлар ҳанузгача замон талабларига мослаштирилмаган.
Шу боис, соҳада рақамли инфратузилма яратиш, фавқулодда вазият ҳақида хабар беришдан бошлаб, уни тўлиқ бартараф этишгача бўлган ҳамма жараёнларни рақамлаштириш, шунингдек, янги ишлаш механизмларини жорий этиш бўйича топшириқ берилди.
Фавқулодда вазиятларни тезкор бартараф қилиш учун замонавий техника ва жиҳозларни кўпайтириш, уларни ўзимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
«Яшил» технологиялар орқали техноген хавфларни баҳолаб, олдини олиш учун замонавий кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг узлуксиз тизимини яратиш долзарблиги қайд этилди.
Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида дуал таълимни йўлга қўйиш ва малака ошириш марказини ташкил этиш, профессионал қутқарувчиларни тайёрлаш, ўқитиш ва илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш топширилди.
Мавзуга оид
14:33 / 07.06.2026
Шавкат Мирзиёев Иброҳим Ғафуров вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
20:55 / 05.06.2026
Россия минтақадаги шунчаки қўшни эмас, вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчи — Шавкат Мирзиёев
08:19 / 05.06.2026
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин АЭСнинг биринчи энергия блоки қурилишига старт берди
08:18 / 05.06.2026