Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий археология марказида Варшава университети билан ҳамкорликда лаборатория ташкил этилади
Ўзбекистон олимлари янги лаборатория учун тайёрлаб берилган махсус хоналардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Фото: dunyo.info
Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Абдуҳалимов бошчилигидаги делегациянинг Полшага сафари ташкил этилди.
Делегация аъзолари сафар давомида Варшава университети проректори Самбор Груча билан учрашув ўтказди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон Фанлар академиясининг Миллий археология маркази ва Варшава университетининг Археология факультети ўртасида илмий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, хусусан замонавий илмий методларни жорий этиш, тажриба алмашиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология марказида Варшава университети билан ҳамкорликда Археологик таҳлиллар бўйича интердисциплинар лабораториясини ташкил этиш бўйича шартнома имзоланди.
Шартномага кўра, Ўзбекистон олимлари янги лаборатория учун тайёрлаб берилган махсус хоналардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Лабораториянинг жиҳозланиши ва зарур ускуналар билан таъминланиши лойиҳа бюджети доирасида ажратилган грант маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Мавзуга оид
20:00 / 10.01.2026
Қувадаги қазишмалар чоғида милоддан олдинги даврга оид девор топилди
15:30 / 12.12.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон юқори технологик диагностик лабораториялар тармоғини ташкил этмоқчи
15:31 / 29.11.2025
Қашқадарё воҳасида 2300 йиллик қалъа-шаҳар қолдиқлари топилди
09:21 / 22.11.2025