Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Уругвайга ютқазди
Малайзияда ўтган баҳсда жанубий америкаликлар битта тўп фарқи билан ғалаба қозонди.
Фото: UFA
Ўзбекистон миллий жамоаси ўртоқлик ўйинида Уругвайга 1:2 ҳисобида ютқазди. Баҳс 13 октябр куни Малайзияда ўтказилди.
Биринчи бўлим нисбатан тенг курашлар остида ўтди. Иккинчи бўлимни ўзбекистонликлар ёмон бошлади ва иккита гол ўтказиб юборди. 51-дақиқада Торрес, 60-дақиқада Санабрия дарвозани ишғол қилди. Ўйин охирида Ўзбекистон босимни кучайтира олди, аммо фақат битта жавоб голини урди. 82-дақиқада Русланбек Жиянов дарвозани ишғол қилди.
Бу миллий жамоанинг италиялик мутахассис Фабио Каннаваро қўл остидаги иккинчи ўйини бўлди. Биринчи ўйинда Кувайт 2:0 ҳисобида мағлуб этилган эди.
Ўртоқлик ўйини
13 октябр, Малакка (Малайзия), «Ҳанг Жебат» стадиони
Ўзбекистон 1:2 Уругвай
Голлар: Русланбек Жиянов (82) - Факундо Торрес (51), Хуан Санабрия (60)
Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Ҳожиакбар Алижонов (Дилшод Саитов 84), Рустам Ашурматов, Акмал Мозговой, Отабек Шукуров (Русланбек Жиянов 60), Азизжон Ғаниев (Абдурауф Бўриев 75), Шерзод Насруллаев (Азизбек Турғунбоев 65), Элдор Шомуродов (Игорь Сергеев 84), Умар Эшмуродов, Ҳожимат Эркинов (Ҳусайн Норчаев 75)
Уругвай: Франко Исраэл, Сантяго Буэно, Николас Маричал, Эмилиано Мартинес, Марсело Сараччи, Кевин Амаро (Игнасио Лакинтана 46), Родриго Саласар, Федерико Виняс, Хосе Луис Родригес, Хуан Мануэл Санабрия, Факундо Торрес (Николас Фонсека 87)
Мавзуга оид
22:55 / 01.12.2025
Суперкомпютер Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026 ғолиби бўлиш имкониятига баҳо берди
23:12 / 25.11.2025
Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 қуръасида учинчи саватдан жой олди
21:14 / 21.11.2025
Ўзбекистонда 2026 йилда FIFA Series футбол турнири ўтказилади
22:28 / 19.11.2025