Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Солиқ қўмитаси «шубҳали» тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилишдан огоҳлантирди
Бундай тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилиш солиқ тўлашдан бўйин товлаш сифатида қаралиши мумкин.
Солиқ тўловчилар ўз контрагентларини танлашда лозим даражада эҳтиёткор бўлиши зарур, деб ҳисобламоқда Солиқ қўмитаси.
Идора «норасмий иқтисодий фаолият юритиб, шубҳали операцияларни амалга оширган 7522 та субъект»ни аниқлаган. Уларни веб-сайт орқали текшириш мумкин. Таъкидланишича, рўйхат мунтазам равишда янгиланиб борилади.

Қайд қилинишича, жорий йилнинг ўзида фаолиятида шубҳали ҳолатлар кузатилган ва нақдлаштириш билан шуғулланган 902 та субъект аниқланган.
Солиқ қўмитасининг таъкидлашича, фақат ишончли тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик ўрнатиш, норасмий иқтисодий фаолият юритган субъектлар билан молиявий алоқада бўлмаслик — бу тадбиркорлик субъектининг ишбилармонлик обрўси асосидир.
Идора контрагентларнинг ишончлилигини текшириш бўйича қуйидаги тавсияларни берди:
- Молиявий ҳисоботларни сўраш ва текшириш. Ҳисоботларни тақдим этмаслик ёки ёлғон маълумотларни тақдим этиш ҳолатлари шубҳа уйғотиши лозим — ишончли тадбиркорлик субъектлари ўзининг молиявий фаолияти ҳақидаги маълумотларни яширмайди;
- Солиқ қўмитасининг расмий веб-саҳифасидаги реестрида мавжудлигини текшириш;
- Субъектнинг кўрсатилган манзилда ҳамда офис ва омборларнинг мавжудлигига ишонч ҳосил қилиш;
- Онлайн таҳлил ўтказиш: контрагентнинг ижтимоий тармоқда мавжудлиги, улар тўғрисидаги мулоҳазалар ва рейтинги ҳамда фаолияти ҳақидаги бошқа мавжуд маълумотларни олиш.
Таъкидланишича, агар контрагентда норасмий иқтисодий фаолият юритганлик ҳолатлари аниқланган тақдирда, солиқ органлари айрим операцияларни эътиборга олмасликка ҳамда тўланиши лозим бўлган солиқлар суммаларини ўзгартиришга ҳақли. Бундай субъектлар билан ҳамкорлик қилиш солиқ тўлашдан бўйин товлаш сифатида қаралиши мумкин.
Мавзуга оид
09:18 / 29.04.2026
Сирдарёда солиқчи пора сифатида тилла тақинчоқ олганда ушланди
19:05 / 26.04.2026
Солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилди
14:59 / 15.04.2026
Солиқ имтиёзларини босқичма-босқич бекор қилиш ва янги имтиёзлар бермаслик зарур – ХВЖ миссияси
20:39 / 11.04.2026