Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Словакия бош вазирига ўқ узган шахс 21 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Юрай Цинтула террорчилик ҳаракатини содир этганликда айбдор деб топилди.
Фото: EPA
Словакиянинг Банска-Бистрица шаҳри суди мамлакат бош вазири Роберт Фицога қарата ўқ узган 72 ёшли ёзувчи Юрай Цинтулани 21 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Цинтула террорчилик ҳаракатини содир этганликда айбдор деб топилди. Ҳимоя томони ишни ҳокимият вакилига ҳужум қилиш моддасига қайта малакалашни сўради, бу эса енгилроқ жазони англатарди.
Айбланувчининг ўзи Фицони ўлдирмоқчи бўлмаганини, балки унинг соғлиғига зарар етказмоқчи бўлганини, шунда у бош вазир сифатида ўз вазифасини бажара олмаслигига умид қилганини айтди. У ўз хатти-ҳаракатларини Фицо олиб бораётган сиёсатга нафрат билан изоҳлади.
Фицо 2023 йил октябрь ойидан бери Словакия бош вазири лавозимида ишлаб келмоқда.
2024 йил 15 май куни вазирлар маҳкамасининг Гандлова шаҳридаги йиғилишидан сўнг, Юрай Цинтула унга қарата беш марта ўқ узган. Цинтула воқеа жойида қўлга олинди, Фицо эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилди, кечга бориб аҳволи барқарорлашди. Май ойининг охирида Фицо шифохонадан чиқди.
Мавзуга оид
12:20 / 28.02.2026
“Дружба” атрофидаги баҳс: Зеленский Фицони Киевга таклиф қилди
11:05 / 26.02.2026
ЕИ Венгрия ва Словакияга нефт етказиб беришда таҳдид кўрмаяпти
15:44 / 24.02.2026
ЕИ кенгаши Россияга қарши 20-санкциялар пакетини қабул қила олмади
13:55 / 24.02.2026