Спорт | 20:52 / 29.10.2025
19438
2 дақиқада ўқилади

«Пахтакор» можароли финалда Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди

Тошкентликлар «Бухоро»ни кичик ҳисобда мағлуб этди. Ўйин охирида «Бухоро»нинг голи офсайд туфайли ҳисобга олинмади. Шундан сўнг, майдонда оммавий жанжал юз берди.

Фото: UzPFL

Андижонда 29 октябрь куни Ўзбекистон Кубоги финал ўйини ўтказилди. Унда Тошкентнинг «Пахтакор» ва «Бухоро» клублари тўқнаш келди.

Муросасиз ўтган баҳснинг тақдирини 63-дақиқада Ҳожимат Эркинов томонидан урилган ягона гол ҳал қилди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда «Бухоро» жавоб голини урди. Бироқ, бош ҳакам VAR текширувидан сўнг, офсайд туфайли голни бекор қилди.

Шундан сўнг, «Бухоро» футболчилари ҳакам қарорига фаол эътироз билдира бошлади. Бироз вақт ўтгач, майдонда оммавий тўполон юзага келди. Ҳар иккала жамоа футболчилари бир-бирини туртиб, орани очиқ қилишга киришиб кетди.

Натижада, «Пахтакор» 14-марта Кубокни қўлга киритди, бу мутлақ рекорд саналади.

«Бухоро» тарихда биринчи марта финалда ўйнади.

Ўзбекистон Кубоги, Финал
29 октябрь. Андижон, «Бобур Арена»

ПАХТАКОР 1:0 БУХОРО
Гол: Ҳожимат Эркинов (63)
Бош ҳакам: Найим Қосимов

Пахтакор: Владимир Назаров, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Ҳожиакбар Алижонов, Азиз Турғунбоев (Башар Ресан 72), Игорь Сергеев, Ҳожимат Эркинов (Достон Ҳамдамов 81), Абдурауф Бўриев, Сардор Собирхўжаев, Фламарион (Иброҳим Ибрагимов 81), Муҳаммадрасул Абдумажидов, Дилшод Саитов.
Бош мураббий: Камолиддин Тожиев

Бухоро: Отабек Боймуродов, Иззатилло Пўлатов, Сардор Қулматов, Азизбек Амонов, Жавоҳир Рўзиев, Тома Табатадзе, Франье Чиряк (Равшан Хайруллаев 76), Муҳаммад Йўлдошев (Йосип Томашевич 76), Марко Колакович, Франье Икич, Шаҳбоз Жўрабеков (Доминик Бегич 64)

Бош мураббий: Александр Хомяков
Огоҳлантиришлар: Франье Чиряк (52), Муҳаммадқодир Ҳамралиев (72), Башар Ресан (78), Иброҳим Ибрагимов (84)

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид