Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон президентининг собиқ маслаҳатчиси муштлашувда ҳалок бўлди
56 ёшли Ержан Бабакумаров 36 ёшли эркак билан жанжаллашиб қолган.
Фото: primeminister.kz
Қозоғистон президентининг собиқ маслаҳатчиси Ержан Бабакумаров Остона шаҳрида таниши билан муштлашувда ҳалок бўлди, деб хабар берди Orda.
56 ёшли Бабакумаров 36 ёшли эркак билан жанжаллашиб қолган.
«Низо жанжалга айланиб кетди. Оқибатда 56 ёшли эркак ҳаёт билан мос келмайдиган жароҳатлар олиб, вафот этди. Қотиллик бўйича жиноий иш қўзғатилди», дейилади полиция хабарида.
Гумонланувчи қўлга олиниб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Бабакумаров 1969 йил 2 мартда Талдиқўрғон вилоятида (ҳозирда Олмаота вилояти таркибига киради) туғилган. 1991 йилда Ал-Форобий номидаги Қозоғистон давлат университетини сиёсий тарих ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Давлат тузилмаларида 1996 йилдан бери ишлаган: дастлаб Олмаота маъмуриятида, кейин президент маъмуриятида (Нурсултон Назарбоев даврида), мамлакат Маданият вазирлигида, бош вазир девонида.
Қосим-Жўмарт Тўқаев 2019 йилда президент бўлганида, Бабакумаров бир неча ой давомида унинг маслаҳатчиси лавозимини эгаллаган эди.
Шундан сўнг, 2022 йил февралигача Олмаота ҳокими ўринбосари бўлган, яъни шу йилнинг январида шаҳарни қамраб олган тартибсизликлардан сўнг лавозимидан кетган ва сиёсий майдонга бошқа қайтмаган.
Мавзуга оид
14:09 / 31.01.2026
Қозоғистон чеченистонлик мухолифатчини Россияга топширишни маъқуллади
21:44 / 28.01.2026
Тўқаев қўшни давлатдан Қозоғистон орқали $14 млрд хорижга ўтказилганини айтди
08:43 / 28.01.2026
Ижтимоий тармоқлар ва болалар: Қозоғистонда чекловлар кўриб чиқилмоқда
09:20 / 24.01.2026