Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бойсундаги кондан яна газ сизиб чиққани юзасидан расмий изоҳ берилди
Энергетика вазирлиги хабар беришича, Бойсундаги «М-25» конидаги 202-қудуқдан чиқаётган газ ўчиб қолгач, атроф-муҳитга зарар етказмаслиги учун қайта ёқилган.
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конидан газ сизиб чиқаётгани акс этган видеолар тарқалди. Энергетика вазирлиги матбуот хизмати вазият барқарор эканини маълум қилди.
2 ноябр куни Бойсун туманидаги «М-25» конининг 202-сон газ қудуғида аввалдан ёқиб қўйилган оловнинг вақтинча сўниш ҳолати кузатилган. Мутахассислар таъкидлашича, бу ҳолат кондаги геологик жараён натижасида юз берган.
Шундан сўнг ҳавога зарарли моддалар тарқалишининг олдини олиш мақсадида газ тезкор равишда яна ёқиб қўйилган.
Қайд этилишича, ушбу жараён атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишда стандарт ёндашув ҳисобланади ва халқаро саноат хавфсизлиги талабларига тўла жавоб беради.
«Ҳозирги вақтда вазият барқарор ва мутахассислар назорати остида турибди. Шуни алоҳида такидлаш керакки, бу аввалдан конни жиловлаш ишларини олиб бориш жараёнидаги ҳолат бўлиб, у ерда ҳеч қандай кутилмаган вазиятлар кузатилмаган», – дейилади вазирлик хабарида.
Вазирлик мазкур ҳолат 3 ноябрга ўтар кечаси, соат 01:29 да қайд этилган зилзила билан боғлиқ эмаслигини таъкидлаган.
Мавзуга оид
18:45 / 30.11.2025
“Вазият назорат остида” - Энергетика вазирлиги Бойсундаги кондан газ сизиб чиққани ҳақидаги хабарга изоҳ берди
13:28 / 08.11.2025
Энергетика вазирлиги электр ва газ муаммолари бўйича 24/7 мурожаат каналларини эслатди
16:04 / 03.11.2025
«Чироқ бор, лекин шам ёқяпмиз» – Бойсундаги М25 газ кони атрофида яна бадбўй ҳид тарқалган
23:27 / 20.09.2025