Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Футзал бўйича Осиё Кубогига қуръа ташланди
Ўзбекистонга C гуруҳида Тожикистон, Австралия ва Япония рақиблик қилади.
Фото: Getty images
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё Кубоги-2026 гуруҳ босқичидаги рақибларини билиб олди.
C гуруҳида уларга Тожикистон, Австралия ва Япония рақиблик қилади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Тожикистон ўтган Осиё Кубогининг яримфиналчилари ҳисобланади.
Турнир 2026 йил 27 январдан 7 февралгача Индонезияда бўлиб ўтади. Осиё Кубоги ўйинларида жами 16 та жамоа 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Ҳар бир гуруҳдан энг яхши иккита жамоа плей-оффга чиқади.
Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё Кубогида 17 марта иштирок этган ва 4 та кумуш, 6 та бронза медалини қўлга киритган.
Мавзуга оид
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
22:38 / 03.02.2026