Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Албания ва Греция чегарасида дунёдаги энг катта ўргимчак тўри топилди
У майдони тахминан 106 квадрат метр бўлган тор йўлак девори бўйлаб чўзилган ва минглаб алоҳида тўрларнинг тўқимасидан иборат. Унда 111 мингдан ортиқ ўргимчак яшаши таъкидланмоқда.
Фото: Live Science
Олимлар Албания ва Греция чегарасидаги Олтингугурт ғорида маълум бўлган ўргимчак тўрларининг энг йиригини топди - унда 111 мингдан ортиқ ўргимчак яшайди. У майдони тахминан 106 квадрат метр бўлган тор йўлак девори бўйлаб чўзилган ва минглаб алоҳида тўрларнинг тўқимасидан иборат.
Руминиядаги Трансилвания университети ходими Иштван Урак бошчилигидаги тадқиқот муаллифларининг фикрича, бу биргаликда яшовчи икки турдаги ўргимчакларнинг биринчи қайд этилган колониясидир.

Гап Tegenaria domestica (уй ўргимчаги) ва Prinerigone vagans ҳақида кетмоқда. Одатда, бу турлар жамоа ҳосил қилмайди, аммо абадий қоронғулик шароитида улар биргаликда яшашга муваффақ бўлган.
Тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ғорда 69 мингга яқин Tegenaria domestica ва 42 мингдан ортиқ Prinerigone vagans яшайди. ДНК таҳлили колонияда айнан шу турлар доминантлик қилишини тасдиқлади. Урак сўзларига кўра, бундай кўп сонли индивидларнинг бирга яшаши ноёб ҳодисадир.

Чехиялик спелеологлар улкан ўргимчак тўрини биринчи марта 2022 йилда пайқаган бўлса, 2024 йилда у ерга илмий экспедиция йўл олди. Олимлар ўргимчаклар ғорда яшовчи чивинларни ейишини аниқлади. Улар, ўз навбатида, олтингугурт оксидловчи бактериялар ҳосил қилган биопленка билан озиқланади. Ғор орқали оқиб ўтувчи олтингугурт оқими бу организмларнинг яшаши учун қулай муҳит яратади.

Микробиом таҳлили шуни кўрсатдики, ғор ўргимчаклари ер устидаги турдошларидан сезиларли даражада фарқ қилади - уларнинг ичак флораси камроқ хилма-хил ва генетик фарқлар экстремал муҳитга мослашган. Олимларнинг фикрича, бу изоляция ва махсус шароитлар одатий турларда кутилмаган хатти-ҳаракатларни келтириб чиқариши мумкинлигига мисол бўла олади.
Иштван Урак икки давлат ўртасидаги ғорнинг жойлашуви билан боғлиқ қийинчиликларга қарамай, колонияни сақлаб қолиш кераклигини таъкидлади. Ҳозир тадқиқотчилар уни ўрганишни давом эттирмоқда ва ғайриоддий ҳашаротлари ҳақида янги мақола тайёрламоқда.
Мавзуга оид
12:51 / 22.11.2025
Ўзбекистон элчиси Греция президентига ишонч ёрлиқларини топширди
14:21 / 17.11.2025
Греция Украинага АҚШдан суюлтирилган газ етказиб беради
07:34 / 08.11.2025
Европадаги ғорда дунёдаги энг катта ўргимчак тўри топилди
20:43 / 03.10.2025