Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг 24 та транспорт-логистика маркази қуруқлик портлари мақомини олди
Тошкент шаҳрида 7 та, Тошкент вилоятида 4 та, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида 3 тадан, Қорақалпоғистон Республикасида 2 та, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Наманган ва Бухоро вилоятларида 1 тадан транспорт-логистика маркази қуруқлик портлари рўйхатига киритилди.
БМТнинг Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (УНEССАП)нинг "Қуруқлик портлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битими"га мувофиқ Бангкок шаҳрида қуруқлик портлари бўйича 6-Ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.
Ишчи гуруҳ йиғилишида Ўзбекистонда жойлашган 24 та транспорт-логистика марказига халқаро қуруқлик портлари мақоми берилди.
Қуруқлик портлари ҳудудлар кесимида тақсимланиши қуйидагича: Тошкент шаҳрида 7 та, Тошкент вилоятида 4 та, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида 3 тадан, Қорақалпоғистон Республикасида 2 та, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Наманган ва Бухоро вилоятларида 1 тадан.

Маълумот учун: Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази томонидан УНEССАПнинг техник кўмаги билан Битимнинг II-иловасида белгиланган қуруқ портларга қўйилган талабларга мувофиқлиги бўйича миллий тадқиқотлар ўтказилган.
Транспорт вазирлиги томонидан тадқиқот натижалари асосида белгиланган талабларга жавоб берадиган транспорт-логистика марказларини ҳукуматлараро битимнинг халқаро қуруқлик портлари рўйхатига киритиш учун қуруқлик портлари бўйича Ишчи гуруҳнинг олтинчи йиғилишида кўриб чиқиш таклифи берилган.
Мавзуга оид
14:52
Юк тягачлари ва ярим тиркамалар импорти бож ва утилйиғимдан озод қилинди
10:55 / 04.07.2026
Транспорт соҳасида хавф таҳлили рақамлаштирилади
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
11:24 / 31.05.2026