Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда аёлларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Кампания доирасида 25 ноябрдан 10 декабргача мамлакатнинг барча ҳудудларида «Хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш учун бирлашайлик» мавзусида турли тадбирлар, мулоқот майдонлари, ўқув семинарлари ва ахборот кампаниялари ўтказилади.
Фото: Олий Мажлис Сенати
24 ноябр куни Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси бошчилигида, БМТ тузилмалари ҳамкорлигида «Хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш учун бирлашайлик» кампаниясига старт берилди.
Ҳар йили 25 ноябр – Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро кунидан бошлаб 10 декабр – Инсон ҳуқуқлари кунига қадар дунё бўйлаб «Гендер асосидаги зўравонликка қарши 16 кунлик фаоллик» глобал кампанияси ўтказилади.


Мазкур ташаббус доирасида жорий йил БМТ томонидан кампания «Хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш учун бирлашайлик» мавзусида ташкил этилмоқда. Ўзбекистонда ҳам ушбу глобал ташаббус анъанавий равишда қўллаб-қувватланиб, мамлакат миқёсида турли йўналишлардаги тадбирлар ва мулоқотлар орқали кенг жамоатчилик иштирокида ўтказилади.
Тадбирни очган Сенат раиси Танзила Норбоева хотин-қизларни ҳар қандай зўравонликдан, хусусан, рақамли макондаги таҳдидлардан ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган ишларга тўхталиб, зўравонликка қарши кураш узлуксиз жараён эканини қайд этиб ўтди. Унинг айтишича, айрим зарарли стереотиплар жамиятда урф-одат сифатида талқин қилиниши мумкин, аммо инсон ҳуқуқларини бузадиган бундай тасаввурларни бартараф этиш муҳим вазифа ҳисобланади. «Ҳеч қандай стереотип зўравонликни оқлай олмайди», деб таъкидлади у.

Тадбирда вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, халқаро экспертлар ва БМТнинг Ўзбекистондаги агентликлари ходимлари иштирок этди.
Шунингдек, Ўзбекистондаги БМТ доимий координатори Сабин Маҳл мамлакатда оиладаги зўравонликни жиноят деб белгилаш, ҳимоя хизматларини кучайтириш каби ислоҳотлар рақамли зўравонликка қарши кураш учун муҳим база яратишини таъкидлаб, рақамлашув ортиб боргани сайин қонун ва хизматларни ҳам такомиллаштириш зарурлигини қайд этди.

«БМТ-аёллар» тузилмаси Марказий Осиё Мувофиқлаштирувчи офиси раҳбари Жерен Гувен Гуреш глобал рақамлашув тез ўсишига қарамай, дунёда онлайн зўравонлик ва технологиялар воситасидаги зўравонлик ҳолатларининг катта қисми яширилган ҳолда қолишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, 2025 йилга қадар 117 мамлакат рақамли зўравонликка қарши чоралар кўраётган бўлса-да, бу трансмиллий таҳдидга жавоблар ҳали ҳам тарқоқ ва мувофиқлаштирилмаган ҳолда қолмоқда.
Тадбир иштирокчилари рақамли маконларни барча хотин-қизлар учун хавфсиз, соғлом ва имкониятлар яратадиган муҳитга айлантириш учун мувофиқлаштирилган ҳаракатларни кучайтириш зарурлигини қайд этди. Шунингдек, рақамли зўравонликка қарши курашиш бўйича таклиф ва ташаббуслар ҳам билдирилди.

Кампания доирасида 25 ноябрдан 10 декабргача мамлакатнинг барча ҳудудларида «Хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш учун бирлашайлик» мавзусида турли тадбирлар, мулоқот майдонлари, ўқув семинарлари ва ахборот кампаниялари ўтказилади.
Мавзуга оид
21:24 / 03.12.2025
Танзила Норбоева Будапештда Венгрия президенти ва Миллий Ассамблеяси раиси билан учрашди
08:36 / 19.11.2025
Ангренда зўравонликка учраган қиз бўйича жиноят иши судда кўрилмоқда
19:25 / 14.11.2025
Танзила Норбоева МДҲ Парламентлараро Ассамблея мажлисида қатор ташаббусларни илгари сурди
16:41 / 13.11.2025