Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зойир Мирзаев аёлларнинг тандирда нон ёпмай қўйганини танқид қилди
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев аёллар тандирда нон ёпмай қўйгани сабабли онкологик касалликлар кўпайганини айтди. «Тандирда нон ёпган аёлда рак касали бўлмайди», деди у. Ҳокимнинг тушунтиришича, тандир олдида организм қизийди, натижада қон тез айланади ва томирларни тозалайди.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев аёллар орасида онкологик касалликлар кўплигининг сабабларидан бири сифатида улар тандирда нон ёпмай қўйганини кўрсатди.
«Маҳаллаларга борганда, маҳалла айланамиз. Тандир йўқ. Нон ёпмаймиз. Чиройли қилиб ҳалиги макка унидан қўшиб, қора буғдойни қўшиб, қора нон қилиб берарди, у бошқача эди. Чиройли қилиб хўжайинларни ҳам аччиқ булкага ўргатиб олдик. Мен Самарқандда ишлаганимда кореялик достор келдида, аёлларда саратоннинг кўпайиш сабабларини таҳлил қилди. Нимага кўпайяпти, бу саратон касаллиги? 7-8 та нарсани ёзган. Кам ҳаракатлилик биринчи ўринда турибди. Тўртинчи фактор — тандирда нон ёпмаслик деганди. Тандирда нон ёпган аёлда рак касали бўлмайди. Сабаби тандирнинг олдига борганда организм қизийди, кейин қон икки баробар тез айланаркан организмда. Шунинг тезлигида қон томирларни тозалаб ташларкан. Қон ифлос бўлса, қайсидир безга микроб қўшилиб, секин-секин безлар уйғонади-ку. Бу факторлардан биттасида. Шуни йўқотдик-да бизлар», — деди Мирзаев.
Мавзуга оид
11:50 / 08.06.2026
Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
09:15 / 08.06.2026
Барча ҳокимлар Тошкент вилояти тажрибасини ўрганмоқда
08:27 / 22.05.2026
Бекободда “бангихона” ташкил қилган жиноятчилар фош этилди
08:26 / 16.05.2026