Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак коррупция можароси ортидан истеъфога чиқди
28 ноябрь куни Украина Миллий аксилкоррупция бюроси (НАБУ) ва Ихтисослаштирилган аксилкоррупция прокуратураси (САП) ходимлари президент офиси раҳбари Андрей Ермакнинг уйини тинтув ўтказди. Бюро хабарида тинтувларга «санкция берилган ва тергов доирасида ўтказилаётгани» айтилган.
Фото: Getty images
Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак истеъфога чиқиш тўғрисида ариза ёзди. Бу ҳақда Володимир Зеленский хабар берди.
«Ҳеч кимда Украинага нисбатан саволлар бўлмаслигини истайман. Шунинг учун бугун шундай ички қарорлар қабул қилинди: Украина президенти девони қайта ишга туширилади. Офис раҳбари Андрей Ермак истеъфога чиқиш тўғрисида ариза ёзди. Мен Андрейдан музокаралар трекида Украинанинг позицияси у томонидан ҳар доим қандай бўлиши керак бўлса, шундай тақдим этилгани учун миннатдорман. Бу ҳар доим ватанпарварлик позицияси бўлиб келган. Аммо миш-мишлар ва спекуляциялар бўлмаслигини истайман. Офиснинг янги раҳбарига келсак, эртага мен ушбу институцияни бошқариши мумкин бўлганлар билан маслаҳатлашаман», деди у.
Андрей Ермак ноябрь ойи бошида Миллий аксилкоррупция бюроси Украинадаги барча атом электр станцияларини бошқарувчи «Энергоатом» компаниясида кенг кўламли ўғирликлар фош этилгани ортидан истеъфога чиқмоқда. Гап компаниянинг юзлаб миллион долларлик харидларидан «откат» олингани ҳақида кетмоқда. Аксилкоррупция идоралари версиясига кўра, кенг кўламли ўғирлик схемасининг яратувчиси ва асосий бенефициарларидан бири «Квартал 95» студиясининг ҳаммуассиси ва Володимир Зеленскийнинг сафдоши Тимур Миндич бўлган, юқори мартабали амалдорлар ҳам эҳтимолий бенефициарлар сифатида кўрсатилган.
20 ноябрь куни Зеленский «Халқ хизматкори» («Слуга народа») фракцияси вакиллари билан учрашув ўтказиб, Ермакни ишдан бўшатмоқчи эмаслигини маълум қилган эди.
28 ноябрь куни Украина Миллий аксилкоррупция бюроси (НАБУ) ва Ихтисослаштирилган аксилкоррупция прокуратураси (САП) ходимлари президент офиси раҳбари Андрей Ермакнинг уйини тинтув ўтказди. Ермакнинг ўзи тинтув ўтказилганини тасдиқлади. Бюро хабарида тинтувларга «санкция берилган ва тергов доирасида ўтказилаётгани» айтилган. Гап қандай тергов ҳақида кетаётганига аниқлик киритилмади.
Мавзуга оид
09:21
ОАВ: Лондон Украинага РФнинг 9 млрд евролик активларини топширишга тайёр
23:21 / 04.12.2025
Украина аҳолиси 42 миллиондан 36 миллионгача камайди – ОАВ
23:00 / 04.12.2025
Америка делегацияси Зеленский билан учрашувни бекор қилган — ОАВ
21:45 / 04.12.2025