Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг 38та олий таълим муассасаси халқаро рейтингда ТОП-1000 таликка кирди
Ушбу рейтингда Ўзбекистоннинг 79 та олий таълим муассасаси иштирок этди.
Тайванда 2025 йилги UI GreenMetric рейтингининг расмий натижалари эълон қилинди. Дунёнинг энг нуфузли “яшил" университетлар рейтингидан ўрин олган таълим масканлари орасида Ўзбекистон олийгоҳлари ҳам қайд этилди.
Жорий йилда 105 давлатдан 1 745 та университет баҳоланган ушбу рейтингда Ўзбекистоннинг 79 та олий таълим муассасаси иштирок этди.
Улардан 38 таси дунёнинг ТОП-1000 талигидан жой олди.
“2025 йилнинг мамлакатимизда “Атроф-муҳитни асраш ва ъяшилʼ иқтисодиёт йили” деб эълон қилингани билан уйғун ҳолда, университетларимизнинг халқаро экологик ташаббуслардаги иштироки тобора фаоллашмоқда”, дейилади Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабарида.
Мавзуга оид
10:25 / 30.06.2026
Вазирлик: Талабалар турар жойлари сотувга қўйилмаган
20:55 / 25.06.2026
Ўзбекистон бола ҳуқуқлари халқаро рейтингида 96-ўринни эгаллади
08:30 / 24.06.2026
Мамлакатлар имижи рейтинги: етакчилар ва аутсайдерлар маълум бўлди
18:07 / 22.06.2026