Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилган россиялик теннисчи WTA 125 турнири ғолиби бўлди
Спорт фуқаролигини Россиядан Ўзбекистонга ўзгартиришга қарор қилган теннисчи Камилла Раҳимова Франциянинг Анже шаҳрида ўтказилган WTA 125 турнирида ғалаба қозонди.
Фото: Getty images
Камилла Раҳимова (жаҳон рейтингида 112-ўрин) финалда германиялик Тамара Корпачни (138-ўрин) 6:3, 7:6 (7:4) ҳисобида мағлубиятга учратди.
Анжедаги ғалаба учун Раҳимова 125 очко ва 13 минг евродан ортиқ мукофот пули олади. Бу ғалабадан сўнг, Раҳимова WTA рейтингида 97-ўринга кўтарилди.
Шу йил декабр ойи бошида Раҳимова Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиши маълум бўлганди. Унинг онаси Ўзбекистонда туғилган.
Анже турнирида у Ўзбекистон байроғи остида эмас, балки нейтрал мақомда иштирок этди.
Раҳимова Instagram саҳифасида Ўзбекистон терма жамоасига ўтиш қарори осон бўлмагани, аммо профессионал ва шахсий жиҳатдан тўғри эканини айтди.
«Қарорим амбицияларим, фаолиятимдаги мақсадларим ва спортчи сифатида ривожланишим учун энг яхши имкониятларни тақдим этишини ҳис қилишимга асосланган», деб ёзди Раҳимова.
Унинг таъкидлашича, фуқароликни ўзгартириш унинг илдизларини ва аввалги жамоа ва федерацияга бўлган ҳурматини «ўчирмайди».
Мавзуга оид
21:18 / 30.04.2026
“Украина дронлари сабаб” — таҳлилчилар Россиянинг 9 май парадидаги чеклов ҳақида
14:26 / 29.04.2026
Дунёни икки лагерга бўлган Черчилл – “Совуқ уруш” даври қандай бошланганди?
21:03 / 28.04.2026
Россияда мигрантлар учун давлат божлари 12 баробар ошиши кутилмоқда
20:54 / 28.04.2026