Ўзбекистон | 14:39
2171
2 дақиқада ўқилади

Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

Дилшодбек Каримов Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимини тарк этди. Унинг ўрнини Акмалжон Тўланов эгаллади; Шунингдек, ҳокимнинг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида (вакант эди) Исомиддин Исманов иш бошлади.

Акмалжон Маҳамматумарович Тўланов Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Акмалжон Тўланов

Акмалжон Тўланов 1989 йилда Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида туғилган. 

У 2013 йилда Андижон машинасозлик институтини (кундузги) тамомлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаётганди.

  • Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида 2022 йил августидан буён Дилшодбек Каримов ишлаб келган. Унинг кейинги фаолияти ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Шунингдек, Исомиддин Баҳриддинович Исманов Андижон вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Исомиддин Исманов

Исомиддин Исманов 1981 йилда Андижон вилоятининг Андижон туманида туғилган.

У 2006 йилда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Тошкент олий ҳарбий техника билим юртини (кундузги таълим шакли)ни тамомлаган.

Ҳозиргача Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти Тезкор вазиятларни таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётганди.

  • Андижон вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозими 2025 йил июлидан буён бўш турганди, бу лавозимда 2025 йил январидан буён ишлаб келган Давронбек Сатторов Пахтаобод тумани ҳокими этиб тайинланганди.
Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид