Ўзбекистон | 14:12
3697
2 дақиқада ўқилади

Марҳамат туманига янги ҳоким тайинланди

Туманга сўнгги бир йил давомида раҳбарлик қилиб келган Эргашбек Абдужалилов ўрнини Илёсбек Умрзоқов эгаллади.

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги

Илёсбек Ўринбой ўғли Умрзоқов Марҳамат тумани ҳокими этиб тайинланди.

Илёсбек Умрзоқов 1988 йилда Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида туғилган. 

У 2011 йилда Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали (кундузги), 2022 йилда Тошкент молия институтини (сиртқи) тамомлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Андижон вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари сифатида фаолият олиб борган.

Бу Марҳамат туманида сўнгги икки йил ичида учинчи бор ҳоким ўзгаришидир. 2024 йил майида туманга Ўткирбек Маъмуров (ундан олдин Булоқбоши туманига 7 йил ҳокимлик қилган) ҳоким этиб тайинланганди. 2025 йил бошида эса туманга Олтинкўл тумани собиқ ҳокими Эргашбек Абдужалилов янги раҳбар этиб тайинланганди.

Бироз олдинроқ Марҳамат тумани ҳокими ўринбосари савдо дўконлари қуриш учун ер майдони ажратиб, ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 15 минг доллар талаб қилиб, пулни олаётган пайтда қўлга олинганди. 

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид