Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Hyundai Rotem тезкор поездларининг илк партияси Ўзбекистонга жўнатилди
«Жалолиддин Мангуберди» номини олган поезд 2026 йилда Тошкент-Хива йўналишида ҳаракатланиши кутилмоқда.
Фото: Транспорт вазирлиги
Жанубий Кореянинг Чангвон шаҳридаги Масан портида Ўзбекистон учун ишлаб чиқарилган Hyundai Rotem юқори тезликдаги поездлари биринчи партиясини расмий жўнатиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация, Корея ҳукумати вакиллари ва Hyundai Rotem раҳбарлари иштирок этди.



«Жалолиддин Мангуберди» номи берилган Ўзбекистоннинг янги юқори тезликдаги темир йўл паркининг биринчи поезди Hyundai Rotem томонидан Ўзбекистон темир йўллари билан 2024 йил июн ойида имзоланган шартнома доирасида ишлаб чиқарилди.
Шу йил май ойида президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифи давомида Hyundai Rotem компаниясидан юқори тезликдаги 6 та электропоезд харид қилиниб, келгуси йилдан «Жалолиддин Мангуберди» номи остида Тошкент-Хива йўналишига қўйилиши ҳақида хабар берилган эди.
Таъкидланишича, Тошкентдан Хивага 14 соат ҳаракатланадиган оддий поезддан фарқли ўлароқ, янги тезкор поезд манзилга 7 соат 40 дақиқада етиб боради.



Мавзуга оид
13:33 / 27.11.2025
Хоразмда тиббиёт бирлашмалари 160 минг истеъмолчидан асоссиз маблағ олгани аниқланди
15:01 / 10.11.2025
Тошкент шаҳри ва Хоразмда тадбиркорлик зичлиги энг юқори
11:00 / 08.11.2025
Хоразмда вирусли дастур орқали фуқаролар пулини ўғирлаб келган гуруҳ қўлга олинди
17:21 / 18.10.2025