Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Агробанкнинг AI500! ҲАКАТОН мусобақаси
“Агробанк” АТБ томонидан жорий йил 13 декабр куни AI500! ҲАКАТОН мусобақасининг финал босқичи юқори даражада ташкил этилди. Тадбир сунъий интеллект йўналишида энг иқтидорли мутахассисларни аниқлаш, ёшларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш ҳамда илғор технологияларни банк ва аграр соҳада жорий этиш мақсадида ўтказилди.
Фото: Агробанк
Мусобақага қизиқиш ниҳоятда юқори бўлди: аризалар қабул қилиш муддати якунга қадар 2 500 дан ортиқ аризалар тушди ва улар асосида 1 300 дан зиёд жамоа шаклланди. Улар орасидан энг яхши натижа кўрсатган 50 та жамоа турли саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтиб, финалда иштирок этиш ҳуқуқини ҳамда ўзларининг сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган лойиҳаларини тақдим этиш имконини қўлга киритди.

Финал босқичида 200 га яқин иштирокчи сунъий интеллект, агротехнологиялар, финтех ва банк хизматлари учун AI ечимларини ишлаб чиқиш бўйича ўзаро беллашди. Ҳар бир жамоага ҳакамлар ҳайъати томонидан олдиндан белгиланган реал бизнес муаммоларига асосланган вазифалар топширилди ҳамда иштирокчиларнинг қарорлари амалий аҳамият ва техник ижро нуқтаи назаридан баҳоланди.

Мазкур ҳакатоннинг умумий соврин жамғармаси 500 миллион сўмни ташкил этди.

Шу билан бирга, мусобақада бир нечта қўшимча номинациялар бўйича ҳам энг яхши лойиҳалар алоҳида эътироф этилди.

AI500! Ҳакатон якунлари инновацион фикрлаш, жамоавий ишлаш ва сунъий интеллектни реал сектор вазифаларига қўллаш бўйича муҳим тажриба бўлиб хизмат қилди.

“Агробанк” АТБ келгусида ҳам AI ва рақамли технологияларни ривожлантириш, ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш ва улар учун кенг имкониятлар яратишни давом эттиради.
Мавзуга оид
17:00 / 10.09.2025
«Агробанк»да киберхавфсизлик масалалари бўйича матбуот анжумани ўтказилди
20:01 / 29.08.2025
Шўрланган ерларда томчилатиб суғориш усули қўлланиши мумкин
14:00 / 05.06.2025
Сув — ҳаёт, сув — барака. Энди эса — билим манбаи
19:21 / 10.06.2024