Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфи эълон қилинди
17–22 декабр кунлари Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳарорати ўзгариши билан боғлиқ.
Ўзгидромет 17–22 декабр кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфини эълон қилди.
Ҳудудлар:
- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп тумани.
«Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», – дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:42 / 29.12.2025
Ҳафта давомида беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда – Ўзгидромет
14:58 / 22.12.2025
Ҳафта давомида ҳаво бироз исиши, айрим ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда
12:09 / 19.12.2025
Ҳафта охирида яна қор ёғиши кутилмоқда
19:41 / 15.12.2025