Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Конституциявий суд фаолияти такомиллаштирилади, рақамли технологиялар жорий этилади
Конституциявий назорат самарадорлигини янги босқичга олиб чиқиш, Конституциявий суд фаолиятини босқичма-босқич рақамлаштириш, конституциявий одил судловга эришиш кафолатларини кучайтириш ҳамда Конституциявий суднинг қонун устуворлигини таъминлашдаги ролини янада ошириш мақсадида янги фармон қабул қилинди.
«Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фаолиятини янада такомиллаштириш ва замонавий рақамли технологияларни жорий этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони имзоланди.
Фармонда белгиланишича, муайян иш бўйича суд томонидан қўлланилган қонуннинг Конституциявий суд томонидан Конституцияга мувофиқ эмас деб топилиши суд ҳужжатини ўрнатилган тартибда қайта кўришга асос бўлади.
Шунингдек, муайян иш бўйича қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида судлар ташаббуси билан Конституциявий судга Олий суд томонидан мурожаат киритилиши ҳолатини судда тегишли иш бўйича иш юритувини тўхтатишга асос бўлади.
Конституциявий суд фаолиятини рақамлаштирилади, жумладан:
- суд иштирокчиларини Конституциявий суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида “Суд хабарномаси” электрон хизмати ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобил иловаси орқали Давлат бюджети ҳисобидан электрон тарзда хабардор қилиш;
- суд мажлислари видеоконференцалоқа режимида, шу жумладан, мобил иловадан фойдаланган ҳолда ўтказилишини таъминлаш;
- Конституциявий суд фаолияти тўғрисидаги ахборотнинг очиқлигини таъминлаш мақсадида фуқаро ва юридик шахсларга интерактив хизматлар кўрсатадиган ахборот тизимларини яратиш;
- одил судловни амалга оширишда зарур бўлган маълумотларни фуқаро ва юридик шахсларни овора қилмаган ҳолда ваколатли давлат органлари ва ташкилотларидан электрон шаклда олиш амалиётини йўлга қўйиш;
- суд мажлисларини аудиоёзув орқали қайд этиб бориш ҳамда суд мажлиси баённомаларини ушбу тизим ёрдамида шакллантириш йўлга қўйилади.
2027 йил 1 августдан бошлаб Конституциявий суд фаолиятига қуйидаги имкониятларга эга “E-KSUD” ахборот тизими синов тариқасида жорий этилади:
- Конституциявий судга электрон шаклда мурожаат қилиш ва мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнини онлайн кузатиб бориш;
- фуқаролар ва юридик шахсларга одил судловга эришишда қулайлик яратиш мақсадида интерактив хизматлар кўрсатиш;
- суд мажлисларини жонли эфирга узатиш имкониятини яратиш;
- ногиронлиги бўлган шахслар учун зарур шарт-шароитларни яратиш.
Конституциявий суд фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан самарали таъминлаш мақсадида 2026 йил 1 январдан қўшимча 8 та штат бирлиги ажратилади.
Вазирлар Маҳкамаси 2026 йил 1 мартга қадар Конституциявий судни алоҳида бинода жойлаштириш, уни реконструкция қилиш ва жиҳозлашни назарда тутувчи ҳукумат қарорини қабул қилади.
Мавзуга оид
19:10 / 17.12.2025
«Конституциявий шикоят» институти самарадорлиги оширилади
10:01 / 12.12.2025
Ахборот ва рақамли технологиялар соҳасида давлат назорати тизими янгиланади
14:44 / 06.12.2025
2027 йилгача рақамли технологиялар соҳасида 200 мингта янги иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда
22:12 / 27.11.2025