Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар 11 ойда кибержиноятлардан 1 трлн 890 млрд сўм зарар кўрди
Сўнгги 5 йилда республикада кибержиноятлар 4 865 тадан 62 440 тага ошган. Бунинг оқибатида фуқаролар 3 трлн 730 млрд сўм зарар кўрган. Ушбу сумманинг 1 трлн 890 млрд сўм қисми жорий йилнинг 11 ойига тўғри келмоқда.
Фото: Известия
Ўзбекистонда кибержиноятлар сони ошиб бормоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ўтказган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қайд этилишича, 2021-2025 йилларда республикада ушбу турдаги жиноятлар сони 10 бараварга (4 865 тадан 62 440 тага) кўпайган. Бунинг оқибатида фуқароларга 3 трлн 730 млрд сўм зарар етказилди. Шундан 1 трлн 890 млрд сўм қисми жорий йил 11 ойи ҳиссасига тўғри келади.
Бу соҳадаги жиноятларга қарши курашишда тажриба тўплаш учун хорижий ҳамкорлар билан маълумот алмашиш, уларнинг етакчи ходимларини жалб этиш ҳамда мутахассислар тайёрлаш тизими йўлга қўйилган. Хусусан, вазирлик академиясида “Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти” йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилиб, бу йилдан бошлаб 100 нафар курсант қўшимча ўқишга қабул қилинган. Шунингдек, “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида дастурни муваффақиятли тамомлаган номзодларни академиянинг ушбу таълим йўналишида ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланган.
Ахборот технологиялари соҳасида жиноятларга қарши курашиш бўйича рақамли лаборатория ташкил этилган. Фуқароларнинг банк ҳисоб варақларидан маблағларни ноқонуний ечиб олишга йўналтирилган, энг хавфли ва кўплаб фуқароларга зарар етказган 483 та “фишинг” туридаги зарарли дастурлар аниқланиб, фаолияти тўхтатилган.
Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ 2 424 та жиноят аниқланган. Жиноий йўл билан топилган 76 млрд сўм миқдоридаги маблағларнинг крипто шаклида республика ҳудуддан олиб чиқиб кетилиши олди олинган.
Кибермаконда жамоат тартибига таҳдид солувчи, шахснинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишини тарғиб қилиб келиш билан боғлиқ 3 843 та интернет ресурси блокланган, 1 508 та фирибгарликка ундовчи зарарли ҳаволалар фаолиятига чек қўйилган.
Аввалроқ интернетда 600 нафар фуқарони алдаган гуруҳ қўлга олингани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:51 / 17.03.2026
Пойтахтда наркотик савдоси билан шуғулланган онлайн тармоқ фош этилди
15:10 / 13.03.2026
Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифатидан норозилик кўп – президент
11:01 / 13.03.2026
Тижорат банклари кибержиноят оқибатлари учун жавобгар бўлиши мумкин
09:42 / 11.03.2026