Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда 15 ёшгача бўлган шахсларга ижтимоий тармоқлар тақиқланиши мумкин
Ҳукумат ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчи болалар учун эҳтимолий хавфлар қаторига «номақбул контент таъсири», «буллинг ва уйқунинг бузилиши» кабиларни киритди.
Франция келаси йилнинг 1 сентябридан бошлаб 15 ёшгача бўлган ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқламоқчи. Бу ҳақда тегишли қонун лойиҳаси матнига таяниб, Franceinfo хабар берди. Лойиҳанинг парламентдаги муҳокамаси январ ойида бўлиб ўтади.
Портал маълумотларига кўра, қонун лойиҳасида иккита таклиф мавжуд, биринчиси - 15 ёшгача бўлган шахсларга ижтимоий тармоқларни тақиқлаш, иккинчиси - ўрта мактабларда мобил телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш. Нашр манбаларининг аниқлик киритишича, ҳужжат «Европа қонунчилигига мувофиқ» тузилган.
«Кўп сонли тадқиқотлар ва ҳисоботлар ўсмирлар томонидан рақамли экранлардан ҳаддан ташқари фойдаланиш билан боғлиқ турли хавфларни тасдиқлайди», дейилади ҳужжатда. Ҳукумат бундай хавфлар қаторига «номақбул контент таъсири», «буллинг ва уйқунинг бузилиши» кабиларни киритди.
Таъкидланишича, Францияда 2018 йилдан бошлаб мактабгача таълимдан ўрта даражадаги синфларгача мобил телефонлардан фойдаланиш тақиқланган, бироқ «баъзида бу меъёрга риоя этилишини таъминлаш қийин бўлмоқда».
Декабр ойи бошида Австралия дунёда биринчи бўлиб 16 ёшгача бўлган шахсларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлади. Асосий платформалар, жумладан Facebook, Instagram ва TikTok вояга етмаганларнинг аккаунтларини ўчириб ташлаши шарт. Ижро этмаганлик учун йирик миқдорда жарималар назарда тутилган.
Мавзуга оид
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
23:06 / 15.06.2026
Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
14:14 / 12.06.2026
Канада ҳам болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
21:56 / 01.06.2026