Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда Cobalt поезд билан тўқнашди
Ҳайдовчи светофор ва йўл белгилари талабларига риоя қилмасдан, йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган. ЙТҲдан сўнг у тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Хоразм вилояти Шовот туманида поезд Cobalt’ни уриб кетди. Вилоят ИИБ хабарига кўра, ҳодиса 1 январ куни рўй берган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, поезд кузатув камерасига ёзилган тасвирларда локомотив машинист темирйўл кесишмасига яқинлашиш олдидан овозли сигнал бергани, қора рангли Cobalt автомобили ҳайдовчиси эса бир тўхтаб, кейин яна ҳаракатни давом эттиргани ва йўлга чиқиб кетгани кўринади.
«Жорий йилнинг 1 январ куни соат 14:50 атрофида Шовот тумани Бўйрачи маҳалласи ҳудудидан ўтган, маҳаллий аҳамиятга молик 91-02 автомобил йўлининг 21-километрида 1995 йилда туғилган, Cobalt русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Шовот-Урганч йўналишида ҳаракатланиб келиб, қўриқланмайдиган темирйўл кесишмасида йўл ҳаракати қоидалари ва йўл белгилари талабларига риоя қилмасдан поездга йўл бермасдан, светофорнинг тақиқловчи қизил ишорасида ҳаракатланиши натижасида тўқнашув рўй бериб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган», дейилади ИИБ хабарида.

Ҳодиса оқибатида автомобилга жиддий шикаст етган, ҳайдовчи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026