Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Nestle хавфли токсин туфайли Ўзбекистонда болалар озуқаси баъзи маҳсулотлари қайтариб олинишини эълон қилди
Қарор эҳтиёт чораси сифатида қабул қилинган ва Nestle маҳсулотларини «глобал қайтариб олиш жараёнининг бир қисми» ҳисобланади. Бунга ташқи таъминотчи томонидан етказиб бериладиган арахидон кислотаси таркибидаги цереулид токсинининг эҳтимолий хавфи сабаб бўлган. Унинг организмга тушиши ўткир заҳарланишни келтириб чиқаради, асосий белгилари кўнгил айниши, қусиш ва қорин оғриғидир.
Фото: PA images
«Nestle Food» компанияси Ўзбекистон ҳудудида болалар озуқаси маҳсулотларининг чекланган миқдорини – тез эрувчан сутли ва нордон сутли қуруқ аралашмаларни, шунингдек аминокислоталар асосидаги махсус диетик даволаш учун қуруқ аралашмаларнинг айрим партияларини ихтиёрий равишда қайтариб олишини эълон қилди.
Компания хабарига кўра, қарор эҳтиёт чораси сифатида қабул қилинган ва Nestle маҳсулотларини «глобал қайтариб олиш жараёнининг бир қисми» ҳисобланади. Бунга ташқи таъминотчи томонидан етказиб бериладиган арахидон кислотаси таркибидаги цереулид токсинининг эҳтимолий хавфи сабаб бўлган. Унинг организмга тушиши ўткир заҳарланишни келтириб чиқаради, асосий белгилари кўнгил айниши, қусиш ва қорин оғриғидир.
Қайтариб олиш қуйидаги маҳсулотлар партиясига тегишли:
• NAN 1 OPTIPRO – 51490346AB, 51750346AA, 51900346AE, 51760346AA, 52180346AB, 52670346AE, 52680346AD, 51500346BA, 51910346BA партиялари.
- NAN 2 OPTIPRO – 5172080622, 5206080621, 5298080624, 5205080661, 5206080661, 5289080661, 5290080661, 5204080611, 5205080611 партиялари.
- NAN Kislomolochniy (0-12 oy) – 51230017A1 партияси.
- NAN Supreme (0-12 oy) – 52790742C1 партияси.
- ALFARE Amino –51050017Y2, 51470017Y1, 52730017Y1 партиялари.
Таъкидланишича, ушбу ингредиентнинг миқдори жуда кам бўлишига қарамай ва Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларида цереулид токсини миқдорини меъёрлаш талаб этилмаса-да, Nestle компаниясининг «эҳтимолий хавфларни камайтириш бўйича глобал қарори доирасида 5 январдан бошлаб болалар озуқаси маҳсулотининг чекланган партияларини ихтиёрий равишда қайтариш чораларини» амалга оширади. «Nestle Food» бу қарор ҳақида Ўзбекистон регуляторини хабардор қилган.
Қайд этилишича, кўрсатилган партияларнинг маҳсулотини харид қилган истеъмолчилар уни белгиланган тартибда қайтариши мумкин. Маҳсулотларни қайтариб олиш амалиёти юқорида келтирилган маҳсулотларнинг бошқа партиялари ва Nestle компанияси томонидан Ўзбекистонда тақдим этилган болалар озуқаси бошқа маҳсулотларига тегишли эмас.
Аввалроқ, Nestle компанияси хавфли токсин туфайли Европа мамлакатларида ва Қозоғистонда болалар оузқаси маҳсулотларини қайтариб олаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
20:57 / 06.01.2026
Nestle хавфли токсин туфайли кўплаб мамлакатларда болалар озуқасини қайтариб олмоқда
18:20 / 06.01.2026
Nestle хавфли токсин туфайли Қозоғистонда савдога чиққан болалар озуқасини қайтариб олади
14:02 / 24.07.2025
Nescafé’дан илк қаҳва, банкрот бўлган Кia ва YandexMoney очилиши – 24 июл дунё бизнеси тарихида
19:37 / 01.02.2024