Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меҳнат инспекцияси: “Хорижий тил ўқитувчилари ҳуқуқлари бузилмоқда — бу қонунга зид!”
Хорижий тил ўқитувчиларига ойлик иш ҳақи ҳисобланмаганлиги, ишдан четлатилганлиги, ҳатто мажбурий равишда ариза ёздириб олинганлиги ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушган.
Фото: Freepik
Давлат меҳнат инспекцияси хорижий тилдан дарс берувчи ўқитувчилар ҳуқуқлари бузилаётгани ҳақида маълум қилди.
Қайд этилишича, охирги кунларда хорижий тил ўқитувчиларига ойлик иш ҳақи ҳисобланмаганлиги, ишдан четлатилганлиги, ҳатто мажбурий равишда ариза ёздириб олинганлиги ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
Инспекция иш берувчиларнинг ўқитувчиларга нисбатан бундай ҳаракатлари меҳнат қонунчилигига зид бўлиб, ҳуқуқбузарлик ҳисобланишини эслатган.
Таъкидланишича, Давлат меҳнат инспекцияси ҳар бир аниқланган ҳолат бўйича белгиланган тартибда чоралар, жумладан жавобгарлик чораларини қўллайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги қарори билан, 2024−2025-ўқув йилигача мактаб, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг чет тили ўқитувчилари камида B2 даражадаги сертификатга эга бўлиши керак. Бу талабни бажармаганлар билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши ёки B2 сертификати бўлмаган ўқитувчилар ишга қабул қилинмаслиги белгилаб қўйилган.
2025 йил сентябрда мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан мактабларда хорижий тил ўқитувчиларидан камида B2 даражадаги тил сертификатини талаб қилиш муддати 2026 йилгача узайтирилганди.
Мавзуга оид
09:10 / 11.01.2026
Навбатчи устозларга иш ҳақи ва Бойсунда нефт булоқлари — ҳафта дайжести
17:27 / 09.01.2026
Республика бўйича навбатчиликка чиққан ўқитувчиларга қўшимча ҳақ тўланади – манба
17:20 / 07.01.2026
Фарғонада ўқитувчиларни тун-у кун навбатчиликка мажбурлаган топшириқ вазирликдан тушгани маълум бўлди
16:05 / 06.01.2026