Кўчмас мулк | 11:07
7097
2 дақиқада ўқилади

Солиқдан энг кўп қарзи бор қурилиш компаниялари маълум қилинди

Солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори қурилиш компанияларининг умумий қарзи 1,3 трлн сўмга етди. Шундан 522 млрд сўми 10 та компания ҳисобига тўғри келади.

Фото: Kun.uz

2026 йил 1 январ ҳолатига солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори қурилиш корхоналари сони 1243 тани ташкил этяпти, дея хабар берди Солиқ қўмитаси.

Уларнинг умумий қарздорлиги 1,3 трлн сўмга етган. Шундан 522,5 млрд сўми, яъни 38,7 фоиз солиқ қарзи энг йирик бўлган 10 та корхона ҳисобига тўғри келади:

  • «Tash Building» МЧЖ– 107 млрд сўм;
  • «Ko’priqqurilish» АЖ– 81,9 млрд сўм;
  • «Aziya Invest Favorit» МЧЖ – 73,7 млрд сўм;
  • «Avtosanoat-Injiniring» МЧЖ – 63,4 млрд сўм;
  • «Tamirlash Qurish Servis» МЧЖ – 50,4 млрд сўм;
  • «Yorqin Sadaf Fasli» МЧЖ – 40,8 млрд сўм;
  • «DM AJ BK NATEK» – 32,7 млрд сўм;
  • «Agro Asia Trade Servis» МЧЖ – 31,5 млрд сўм;
  • «Grand Road Tashkent» МЧЖ – 22,8 млрд сўм;
  • «Obod-Dastur-Qurilish» МЧЖ – 18,3 млрд сўм.

Ҳудудлар кесимида корхоналарнинг солиқ қарздорлиги кўрсаткичи Тошкент шаҳрида 492 млрд сўмни, Тошкент вилоятида 126 млрд сўмни Андижон вилоятида 124 млрд сўмни ташкил этган.

Тайёрлаган:  Достон Аҳроров

Мавзуга оид