Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Генерал-майор Бекмурод Абдуллаев қамоққа олинган – манба
Kun.uz манбасига кўра, ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаевга нисбатан тергов бошланган ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. У ўтган йил ноябрида лавозимидан олинганди. Ушбу генералнинг қамоққа олиниши – давлат раҳбари 2026 йилда коррупцияга қарши курашиш бўйича «фавқулодда ҳолат» эълон қилиши ортидан юз бермоқда.
Бекмурод Абдуллаев / Фото: ИИВ
Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев қамоққа олинган. Бу ҳақда Kun.uz'нинг бир-биридан мустақил икки манбаси маълум қилди.
Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов Kun.uz сўровига ҳолатни инкор қилмаган ҳолда ҳолда жавоб бераркан, бу масала билан Бош прокуратура шуғулланаётганини маълум қилди.
Бош прокурорнинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Kun.uz сўровига жавоб беришни истамади, шу билан бирга, Бекмурод Абдуллаев қамоққа олинганини инкор ҳам этмади.
Kun.uz'да собиқ вазир ўринбосари айнан нимада айбланаётгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Бекмурод Абдуллаев 2021 йил апрел ойидан ички ишлар вазири ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган, 2025 йил 3 ноябр куни ишдан олинган эди.
Президентнинг ўша кунги фармойиши билан, Рустам Турсунов ҳам ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилганди.
Президент Шавкат Мирзиёев 2025 йил 26 декабр кунги парламент ва халққа мурожаатномасида коррупционерларни «ислоҳотларга хиёнат»да айблаб, 2026 йилда коррупцияга қарши «фавқулодда ҳолат» эълон қилинишини айтганди.
Мавзуга оид
20:07
Рустам Турсунов ҳам қамоққа олингани маълум бўлди
17:45 / 24.01.2026
Коррупцияга қарши агентликка қандай янги ваколатлар берилди?
19:54 / 21.01.2026
Андижон вилояти ҳокимининг 7 йилга қамалган собиқ ўринбосари Ботиржон Ҳамроев озодликка чиқди
18:16 / 21.01.2026