Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рустам Турсунов ҳам қамоққа олингани маълум бўлди
Kun.uz манбасига кўра, Жазони ижро этиш департаменти собиқ бошлиғи Рустам Турсунов ҳам терговда ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти собиқ бошлиғи Рустам Раҳмонович Турсуновга нисбатан ҳам тергов ишлари бошланган ва у эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Kun.uz манбасига кўра, у ҳам худди ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев билан битта иш доирасида терговга жалб қилинган.
Ҳозирча расмий идоралар ушбу собиқ мансабдорларга қарши очилган жиноят иши ҳақида расмий маълумот бермади.
Рустам Турсунов 2017–2018 йилларда Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, 2018 йилдан Навоий вилояти ИИБ бошлиғи сифатида фаолият юритган. 2021 йил феврал ойидан Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи сифатида иш бошлаган, 2025 йил ноябр ойи бошида, Бекмурод Абдуллаев билан бир кунда президент фармойиши билан лавозимидан озод этилганди.
Мавзуга оид
16:01
Ҳуқуқ органлари ходимлари пора олишни рад этгани учун мукофотланиши тўғри эмас — Аксилкоррупция агентлиги
08:24 / 26.05.2026
Тошкентда солиқ ходимлари коррупция билан қўлга тушди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
08:45 / 23.05.2026