Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 11:47
478
1 дақиқада ўқилади
Тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинди
2026 йил 27–30 январ кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳарорати ўзгариши сабабли мамлакатнинг бир қатор тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи юзага келиши мумкин.
Фото: Kun.uz
Тезкор гидрометеорологик ахборотга кўра, қор кўчиш хавфи қуйидаги ҳудудларда кузатилиши эҳтимоли мавжуд:
- Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
- Самарқанд вилоятининг Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилоятининг Бахмал ва Зомин туманларида;
- Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари)да;
- Наманган вилоятининг Поп туманида.
Мутахассислар тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ушбу ҳудудлар орқали ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирмоқда.