Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йилда Ўзбекистонда ярим миллиондан кўпроқ одам маъмурий жазога тортилди
Судлар томонидан 91 663 кишига маъмурий қамоқ, 415 531 кишига жарима жазоси тайинланган. Кўрилган ишларнинг аксариятини майда безорилик, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик, ҳақорат қилиш каби ҳуқуқбузарликлар ташкил этган.
Фото: Kun.uz
2025 йилда Ўзбекистонда жиноят ишлари бўйича туман ва шаҳар судларининг тергов судялари томонидан 825 050 нафар шахсга нисбатан 690 879 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, кўрилган ишлар доирасида 509 146 нафар шахсга маъмурий жазолар қўлланган. Хусусан, 415 531 кишига нисбатан жарима, 91 663 кишига эса маъмурий қамоқ жазолари тайинланган.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг салмоқли қисми Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Андижон вилоятларида кўрилган. Ярашилгани муносабати билан 121 906 нафар шахс маъмурий жавобгарликдан озод этилган.
Кўрилган ишларнинг аксариятини қуйидаги ҳуқуқбузарликлар ташкил қилган:
- майда безорилик;
- ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик;
- автомобил транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш;
- ҳақорат қилиш;
- савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш;
- электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш;
- транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши;
- жамоат жойларида алкогол маҳсулотини истеъмол қилиш;
- совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш;
- транспорт воситаларини мастлик ҳолатида бошқариш.
Шунингдек, апелляция тартибида 8 988 нафар шахсга нисбатан 7 780 та, кассация тартибида 11 437 нафар шахсга нисбатан 10 834 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган. Уларда 7605 кишига нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 4 980 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган.
Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида эса 2 563 нафар шахсга нисбатан 2 441 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилган. Уларда 587 кишига қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилинган ҳамда 304 кишига нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган.
Аввалроқ 2025 йилда Ўзбекистонда фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан кўрилган ишлар, хусусан, никоҳдан ажрашиш ҳолатлари ошгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:56 / 15.01.2026
Туман (шаҳар) ва вилоят судларига раис лавозими керакми?
19:07 / 13.01.2026
Ўзбекистонда суд қанчалик мустақил ва эркин? – фаоллар билан суҳбат
20:50 / 06.01.2026
“Credit House” иши бўйича зарар суммаси ҳануз аниқ эмас – суддан репортаж
08:49 / 30.12.2025