Ўзбекистон | 14:52
3752
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта охирида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда кетма-кет ёғингарчилик ва совуқ кунлар ортидан ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда.

Жума куни Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан нам ҳаво массалари кириб келади, республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат +4…+7 даража атрофида, шимолда –2 даражагача бўлади.

Дам олиш кунлари республика ҳудудига Туркманистондан бироз нам ва нисбатан илиқ ҳаво массалари кириб келиши кучаяди, Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 30 январда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчимши хавфи бор.

Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳарорат фони кўтарилади, кечалари совуқ чекинади ва 1 феврал кунига бориб, кечалари +1…+6 даража атрофида бўлади, кундуз кунлари +10…+15 даражагача кўтарилади.

Тошкент шаҳрида жума куни кечга томон ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Эрталаб туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат +3…+5 даража бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 31 январда кечаси –1…+1 даража, кундузи +8…+10 даража, 1 февралда кечаси +3…+5 даража, кундузи +12…+14 даража бўлади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев

Мавзуга оид