Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нодирбек Абдусатторов Tata Steel Chess турнири чемпиони бўлди
У тўртинчи уринишда болаликдаги орзусига эришди.
Фото: Lennart Ootes
Нодирбек Абдусатторов шахмат оламидаги энг нуфузли турнирлардан бири, Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказиб келинувчи Tata Steel Chess 2026 турнирида ғолибликни қўлга киритди.
Абдусатторов турнир давомида барқарор ўйин намойиш этиб, асосий рақибларга қарши ўйинларни ишончли ўтказди.
У сўнгги тур арафасида ҳам рейтингда биринчи ўринда турганди ва 1 феврал куни ўтказилган баҳсда ҳиндистонлик Аржун Эригайсини мағлуб этди.
Якунда ўзбекистонлик шахматчи 13 имкониятдан 9 очко тўплади (6 ғалаба, 6 дуранг ва 1 мағлубият).

Бу унинг учун ушбу турнирдаги илк чемпионлик ҳисобланади.
Абдусатторов олдинги йилларда ҳам чемпионликка яқин келганди – 2023 йилда 2-ўрин, 2024 йилда 3-ўрин, 2025 йилда 3-ўрин. У тўртинчи уринишда ўз мақсадига эришди.
Шунингдек, у ушбу турнирдаги муваффақиятли иштирокидан сўнг онлайн рейтингда дунёнинг энг кучли шахматчилари бешлигига қайтди.
Tata Steel Chess энг қадимий ва нуфузли классик шахмат турнирларидан бири бўлиб, унинг тарихи 1936 йилга бориб тақалади. Нодирбек ўз интервюсида ушбу турнирда ғолиб бўлиш унинг болаликдаги орзуси бўлганини тан олганди.
Энди Нодирбек учун кейинги муҳим турнир FIDE Freestyle Chess World Championship 2026 (Рапид) турнири бўлади, бу турнир соврин жамғармаси 300 000 долларни ташкил этади. Турнир 13–15 феврал кунлари Германиянинг Ванжел шаҳрида бўлиб ўтади ва унда 8 нафар шахматчи иштирок этади.
Мавзуга оид
21:22 / 16.02.2026
Нодирбек Абдусатторов фристайл-шахмат бўйича жаҳон чемпионатида учинчи бўлди
08:55 / 10.02.2026
Икки ўзбек гроссмейстери мукофот пуллари бўйича дунё топ-10лигига кирди
22:55 / 30.12.2025
Нодирбек Абдусатторов Блиц бўйича жаҳон чемпионатида иккинчи бўлди
22:15 / 21.12.2025